Сўнгги уч йилни ижара асосида "Андижон"да ўтказган Мирзакамол Камолов "Пахтакор" машғулотларида иштирок этяпти. У каби мавсумни ижара асосида "Металлург" сафида якунига етказган Муқимжон Тошматов ҳам "шерлар" сафига келиб қўшилган. Кахи Махарадзе жамоанинг машғулотларида иштирок этишни бошлади. У жамоа сафидан ўрин олган ягона янги футболчи эмас. "Бунёдкор" жамоаси орқали таниш бўлган Темурхўжа Абдухолиқов жорий мавсумни иккинчи лига вакили бўлган "Ёшлик" клубида якунига етказганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ҳужумчиси "Пахтакор" билан шартнома имзолаган.
Бизга маълум бўлишича, жамоа БААга аввал режалаштирганидек 3 январь куни эмас, 12 чида кетади.